Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва «Сбер» ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди

QANDAY QILIB BUTUNJAHON JAMIYATIGA DO‘ST BO‘LISH MUMKIN?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва «Сбер» ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди

Ҳамкорлик меморандуми Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов ва «Сбер»нинг халқаро бўлим раҳбари Олег Капитов томонидан Тошкентдаги Маданий мерос ҳафталиги доирасида имзоланди.

Капитовнинг сўзларига кўра, «Сбер» Россиядаги энг технологик компания бўлиб, у ерда 42 минг мутахассис ва 4 та суперкомпьютер фаолият юритади.

«Биз Ислом цивилизацияси маркази билан барча тилларга таржима қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Бизда изчил ва синхрон таржимани амалга оширувчи «Сбер-таржимон» мавжуд. Бу халқаро конференцияларни ўтказишга ёрдам беради. Китобларни таржима қилиш учун мультимедия платформаси яратилади», — деди Капитов.

Шунингдек, «Сбер» вакилининг сўзларига кўра, компания меросни сақлашда технологиялар ёрдамида иш олиб бормоқда.

«Бизнинг «Цифровой Петр» дастуримиз Пётр Iнинг тушунарсиз ёзувларини 20 дақиқада шифрдан чиқариб берди. Бу Ислом цивилизацияси маркази фаолиятида ҳам фойда келтириши мумкин», — деди Олег Капитов.