Ушбу замин дунёга Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Термизий ва Имом Бухорийларни етиштирган ўлка. Айнан юрт раҳбари томонидан Ислом цивилизация марказини ташкил этиш тўғри қарор деб ўйлайман. Чунки Ўзбекистон бой тарихга эга ўлка. Ушбу заминда кўплаб олиму уламолар ва кашфиётлар дунёга келган. Шу мақсадда бугун бизлар дунё олимлари бир ерга жамландик. Жуда гўзал ва марказнинг келгусидаги фаолияти учун керакли тадбир бўлиб ўтмоқда.
Марказ келажакда ўз салоҳияти билан дунё олимлари, тадқиқотчилари ва сайёҳларни жамлайдиган тадқиқотлар маркази бўлади деб ўйлайман. Марказ ташкил топгандан буён ҳамкорликда ишлаб қелмоқдамиз. Кўпгина юртингизга тегишли қўлёзма асарларни факсимел нусхаларини яратдик.
Ниятимиз келажакда бунданда катта лойиҳаларни амалга ошириш. Иншаоллоҳ.
