Британия илмий доиралари вакили, Ибн Баттута номидаги Халқаро маданиятлараро тадқиқотлар маркази директори Аббос Панаккал "Ибн Баттута зикр этган қадимий шаҳарлар: Мерос ва Ўзбекистон шаҳарларининг замонавий ўзгаришлари" лойиҳаси билан ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Аббас Панаккал, Ибн Баттута Халқаро маданиятлараро тадқиқотлар маркази директори:
«Ушбу ҳафталик доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ва турли кўргазмалар барчада илиқ тасссуротлар қолдирмоқда. Бундай учрашувлар янада кенгроқ илмий изланишлар олиб боришда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон бой тарих ва маданиятга эга мамлакат. Турли давлатлар олимлари билан ўзаро тажриба ва билим алмашинуви келгусидаги истиқболли ҳамкорликларга замин яратади.
Ибн Баттута Европадан Хитойгача, шунингдек, Африкага ҳам саёҳат қилган. У Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудларида ҳам бўлган. Шу тарзда у бу меросни тўплаб, бир қатор ноёб ашёларни олиб келган. У машҳур олим ва илоҳиётшунос эди. Ўзбекистон замини эса ҳадислар замини, илмий фаолият юритиш замини эди. Шу сабабли у жуда муҳим шахсларни эслаб ўтгани табиийдир. У бу ерга келиб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилганини айтган. У бу минтақа олимлари ҳақида ҳам сўзлаган ва кўпгина ҳукмдорларнинг меҳмони бўлган», – дея таъкидлайди Панаккал.
