155 – Тошкентда “Ўзбекистон меъморий эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

155 – Тошкентда “Ўзбекистон меъморий эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда  “Ўзбекистон меъморий эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Ўзбекистон эпиграфикасига оид 12 жилдлик китоб-альбомлар тақдимоти ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон илмий доиралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар, дипломатик миссиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати кўмагида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида унинг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча меъморий ёдгорликларнинг эпиграфикаси ўрганилиб, ягона ҳолга келтирилди.

 

Жорий йилда Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд (Шоҳи-Зинда ва Регистон мажмуалари эпиграфикаси), Навоий, Хива, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри  эпиграфикасига оид 12 жилд гашр этилди ва лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди.

 

Лойиҳанинг иккинчи босқичи бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрганилмаган қолган эпиграфик ёзувларни қамраб олади. Жами 25 жилд нашр этиш режалаштирилган.

 

Тадқиқот давомида 1,5 мингдан ортиқ эпиграфик ёдгорликларнинг битиклари (уларнинг аксарияти илк маротаба), жумладан, 200 дан ортиқ шеърлар, насиҳатлар, ҳикматли сўзлар, 100 дан ортиқ уста ва хаттотларнинг исмлари, 300 та диний ва 150 дан бағишлов ёзувлари, 150 та хронограмма, 100 та тарихий сана, 100 та ҳукмдор фармонлари ўқилди ва таржима қилинди.